Жамият | 17:51
747
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди

2010 йилда мамлакатда жами 649 та газета фаолият юритган эди. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг сони 219 тани ташкил қилмоқда.

Фото: iStock

Ўзбекистонда газеталар сони йилдан йилга камайиб бормоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумотларидан ойдинлашди.

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикада 219 та газета фаолият юритмоқда. Уларнинг йиллик тиражи 30,2 миллион нусхани ташкил этяпти.

2010 йилда мамлакатда жами 649 та газета фаолият юритган эди. Демак, ўтган 15 йил давомида босма оммавий ахборот воситалари сони деярли уч бараварга камайган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид