Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида хусусий хонадонда ёнғин содир бўлди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган хусусий хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 13 июл куни соат 19:41 да 112 тизими орқали Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Тошкент тумани Уч чинор маҳалласида жойлашган хусусий хонадонлардан бирининг том қисми ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар ортидан қутқарув бўлинмалари зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни тезкорлик билан ўчиришга муваффақ бўлган.
ФВВ маълум қилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.