Авто | 18:11
1328
2 дақиқада ўқилади

Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади

2026 йилнинг биринчи ярмида Хитойда 8,7 миллион янги енгил автомобил сотилди.

Фото: Getty Images/Bloomberg

2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, дунёдаги энг йирик автомобил бозори, сотувлар 20 фоизга камайса-да, Хитой бўлиб қолмоқда. Шу даврда у ерда 8,7 миллион янги енгил автомобил сотилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпи - 4,7 миллиони янги энергия манбаларида ишлайдиган автомобиллар (NEV) ҳиссасига тўғри келган.

Иккинчи ўринни АҚШ сақлаб қолди. Америка бозори 4,1 фоизга қисқариб, 6,42 миллион автомобилни ташкил этди. Учинчи ўринга Ҳиндистон кўтарилди, у ерда сотувлар 18,6 фоизга ошиб, 2,6 миллион автомобилни ташкил этди. Шу туфайли мамлакат ярим йилликни 2,39 миллион автомобил (+1,8%) билан якунлаган Японияни ортда қолдирди.

Дунёнинг энг йирик автомобил бозорлари бешлигини Германия 1,48 миллион сотилган автомобил (+5,8%) билан якунлади. Кейинги ўринда Бразилия бўлиб, у ерда сотувлар 18,5 фоизга ошиб, 1,42 миллион автомобилга етди.

Дунёдаги энг йирик автомобил бозорларининг биринчи ўнталигига Канада (950 минг автомобил), Италия (936,4 минг), Франция (857,2 минг) ва Жанубий Корея (845,4 минг) ҳам кирди.

Россия дунёдаги энг йирик автомобил бозорлари орасида 14-ўринни эгаллади. Олти ойда мамлакатда 608,6 мингта янги енгил автомобил сотилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид