Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
Андижон ва Сирдарё вилоятларида ҳоким ёрдамчилари иштирокида имтиёзли маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширувлар давомида бир нечта ҳудудда имтиёзли маблағларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.
Жумладан, департаментнинг Олтинкўл тумани бўлими аниқлаган ҳолатга кўра, «У.Т.» ва «Қ.А.» МЧЖнинг масъул шахслари, Қайирма маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ҳамда бошқа шахслар ўзаро тил бириктириб, фуқароларга иссиқхона фаолиятини кенгайтириш учун ажратилган 442,3 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Тергов маълумотларига кўра, хизмат кўрсатувчи корхоналар амалда бажармаган ишлар ҳужжатларда бажарилган деб расмийлаштирилган.
Яна бир ҳолат Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида аниқланган. Унда Тошкент маҳалласи собиқ ҳоким ёрдамчиси ва бошқа шахслар ушбу маҳаллада яшовчи саккиз нафар фуқарога ажратилган 248 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини таъминотчи корхоналар орқали талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.
Шунингдек, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган текширувда «L.A.» МЧЖ раҳбари ва Фаробий маҳалласи собиқ ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ажратилган 163 миллион сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:59 / 01.07.2026