Жамият | 19:37 / 18.07.2026
1642
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада фуқарони қўрқитиб пул ундирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Улар жабрланувчини шарманда қилиш билан қўрқитишган ва ундан 8 млн сўм талаб қилишган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Фарғона шаҳрида бир гуруҳ шахслар фуқарони хилват жойга олиб бориб, унга тан жароҳати етказгани ва шарманда қилиш билан қўрқитиб, пул талаб қилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи беш нафар йигит Қува туманида яшовчи фуқарони “Бешбола” маҳалласида жойлашган карьерга олиб борган.

У ерда фуқарога тан жароҳати етказилиб, сир сақланиши лозим бўлган ҳолатда уяли телефонга тасвирга олинган. Сўнгра ушбу видеотасвирларни жабрланувчининг яқин қариндошларига тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитишган ва ундан 8 млн сўм талаб қилишган.

Гуруҳ аъзолари жабрланувчидан талаб қилинган пулнинг 2 млн сўмини олаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид