30 Сентябрь

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан “Машинасозлар метроси – Янги Ўзбекистон боғи” йўналиши бўйлаб янги автобус йўналиши ташкил этилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда бир нечта мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

29 Сентябрь

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ҳокимлик 2017 йил августдаги президент қарори ижросини таъминламаётгани борасидаги эътирозларига муносабат билдирди.

Маъмурий-ҳудудий ўзгаришлар муносабати билан Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтувчи объектлар сони маълум бўлди.

27 Сентябрь

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 10:20лар атрофида Тошкент метросининг "Халқлар дўстлиги" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 3-йўналишдаги ҳаракат таркибида техник носозлик аниқланди. 

25 Сентябрь

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳодиса бўйича хабар берди.

23 Сентябрь

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ис газидан заҳарланиб вафот этган ижарада турувчи беш талаба ўлимида айбланган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

«Олмазор» - «Сергели» метро йўналишида поездлар қатнови 25 сентябрь соат 21:00 дан 26 сентябрь соат 07:00 гача вақтинча тўхтатилади.

Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида ривожлантириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

22 Сентябрь

Бугун, 22 сентябрь куни соат 12:58да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмазор тумани, Фаробий кўчаси 418-уйда жойлашган икки қаватли, миллий таомлар ошхонасига мўлжалланган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор ҳамда Яккасарой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган, жорий йил 18 сентябрь куни соат тахминан 17:00ларда Тошкент метросининг «Олмазор» бекатида 2008 йилда туғилган, вояга етмаган А.Э.га нисбатан номаълум эркак киши томонидан беҳаё ҳаракатлар қилингани ҳолати бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Кўпроқ янгилик
Top