Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда видеокузатув мосламалари орқали номаълум эркак кишининг ҳаракат йўналишини ўрганиш ва шахсини аниқлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу фотосуратдаги эркак киши ҳақида маълумотга эга бўлсангиз дарҳол 102 рақамига ёки яқин бўлган ички ишлар органига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.