24 Октябрь

Маълум бўлишича, ҳодиса 22 октябрь куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” бекатида содир бўлган. Автоматик ўтказиш пунктида тўхтатилган қиз сумкасини кўрсатишни сўраган ички ишлар ходимига унда бомба борлигини айтган.

Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида 16 ёшгача болали уй хўжаликлари 66,2 фоизни ташкил этади.

23 Октябрь

Тошкентда ёмғир сабаб 23 октябр куни ерусти йўналишларида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

23 октябр куни Тошкентнинг Чилонзор туманидаги омборхонада ёнғин юз берди.

22 Октябрь

Тошкентдаги чорраҳалардан бирида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари туфайли у жойни йўл белгисига кўра айланиб ўтаётган машиналарга жарима белгиланган. ЙҲХБ эса ҳайдовчиларга жарима фақат суд орқали бекор қилиниши мумкинлигини айтмоқда.

21 Октябрь

Зангиота тумани Назарбек шаҳарчасининг Найман маҳалласида 7-сонли мактаб ва унинг филиали жойлашган. Бу икки таълим масканининг қурилганига анча бўлган, лекин ҳануз спорт зали ва меҳнат хонаси йўқ. Ҳудуд аҳолиси таҳририятимизга йўллаган мурожаатида фарзандлари шу муаммодан қийналаётганини, масъуллар эса бунга бефарқлигини айтмоқда.

Тўрт ой ичида биринчи марта ёғган ёмғирдан кейин шаҳар аҳолиси ниҳоят мусаффо ҳаводан нафас олди. Бир муддат Тошкентдан шимоли-шарқдаги тоғлар ҳам аниқ-тиниқ кўриниб турди. Лекин афсус, ҳаводаги бу тозалик узоқ давом этмади, шаҳарни яна ғубор қопламоқда. Осмондаги чанг телефондан олинган суратларда ҳам кўриниб турибди.

Тошкентда пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Янгиҳаёт туманида юк машинаси ва Trailblazer автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

20 Октябрь

18 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Шайхонтоҳур туманида Kia ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Кўпроқ янгилик
Top