20 Октябрь

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Келес шаҳарчасида уйлардан бири ёнаётгани ҳақида хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалганди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Хабарларга кўра эрининг зўравонлиги ҳақида аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Шундан сўнг муштумзўр ҳибсга олинган.

19 Октябрь

17 октябр куни Тошкентда кузатилган аномал чанг ўтган йил ноябрдаги каби бошқа жойдан учиб келган эмас, ўзимиздаги маҳаллий чанг эди, дейди гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов. Хўш, бунга нималар сабаб бўлди?

Шайхонтоҳурдаги 34-мактаб раҳбарлари бугун эрталаб доимгидек эшик олдида туриб, формасиз ўқувчиларнинг йўлини тўсган. Улар ҳаво совуқлиги учун классик шим кийган ўқувчининг ҳам киришига қаршилик қилган. Воқеа интернетда тарқалгач, мактаб маъмурияти узр сўрашга мажбур бўлди. ХТВнинг эслатишича, совуқ ҳавода ўқувчи қизлар классик шим кийиши мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 2022 йил 19 октябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

"Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

18 Октябрь

Magic City'dagi “Chaman” номли арман ресторани иш юритувчиси қашқадарёликларни “ресторанда ўтиришга хос одамлар эмас” дейиши ортидан жаримага тортилди. Ресторан бошқарувчиси қашқадарёликлардан узр сўраб, видеомурожаат йўллади, лекин бу мурожаат видеоси рестораннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида узоқ сақланиб қолгани йўқ.

Президент Шавкат Мирзиёев 18 октябр куни «ТошкентбошпланЛИТИ» давлат унитар корхонасига бориб, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси билан танишди.

“Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш лойиҳасини давлат-хусусий шериклик асосида тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда жадаллаштириш чоралари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.

БАА бизнес-делегацияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳамкорлик истиқболларини ўрганди.

17 Октябрь

17 октябр оқшомида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида Деҳлини ҳам ортда қолдириб, дунёда 1-ўринга чиқди. Бу – сон-саноқсиз дарахткесарликлар, пала-партиш қурилишлар ва сифатли жамоат транспорти йўқлиги сабаб шаҳарда автомобиллар кўпайиб бораётгани фонида юз бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top