Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобил йўллари 2026 йилгача қурилади
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Булар:
- Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
- Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
- Шунингдек, Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.
- Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этяпти.
Маълум қилинишича, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан республика масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилдан жорий йил сентябрь ойига қадар умумий қиймати 12,4 млрд доллардан ортиқ бўлган жами 423 та давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилди.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026