8 Февраль

Туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов Minerva City мажмуасини қуриш учун ажратилган 100 гектарлик ҳудуд пойтахт ҳокимияти балансига ўтганини, қурувчи ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ютиб чиқилганини, бу ердаги уйлар учун пул тўлаб қўйганларнинг аксариятига пуллар қайтарилганини маълум қилди. Gazeta.uzʼнинг хабар беришича, ҳоким мажмуа ўрнида бошқа турар жой қурилиши режалаштирилганини айтган.  

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси ишдан олинган. Бир вақтни ўзида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимини ҳам эгаллаб келган Анвар Жўраев жиноят содир қилишда гумонланиб, терговга жалб қилингани айтилмоқда.

7 Февраль

Яшнобод туманидаги бекатда 28- ва 44-сонли автобуслар тўқнашиб кетди. Ҳар икки автобусга қисман шикаст етган.

6 Февраль

Президент бош вазир Абдулла Ариповга лавозимга лойиқлигини ҳал қилишни топширган 8 та туман ҳокимлари қаторида Тапил Маҳамадзияев ҳам бор эди.

5 Февраль

Тошкент метрополитенидаги эскирган эскалаторлар босқичма-босқич алмаштирилади. Шу муносабат билан 10 февралдан 20 мартгача “Халқлар дўстлиги” метросининг иккинчи вестбюли, “Tashkent city” мажмуасига чиқиш жойи ишламайди. 

4 Февраль

Тошкентда 88 марта жаримага тушган Spark ҳайдовчиси жарималарини ўз вақтида тўламагани учун автомобилидан айрилиши мумкин.

Тошкентда 80-сонли автобус йўналиши ҳайдовчиси йўлда бошқа транспорт воситаларига халақит бериб, авария ҳолатни юзага келтирди. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини қўпол бузгани ва йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани учун ишдан бўшатилди.

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилишининг олди олинди.

2 Февраль

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лабзак маҳалласи 57А-уй олдида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндилари тўплангани аниқланди.

Бектемир туманидаги «Бекуз келажак» иссиқхонаси олов ёқишда автомобил шиналаридан фойдалангани ва филтрловчи мосламалари носоз экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан атроф-муҳитни ифлослантирганлик бўйича ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида мажбурий бадал учун тўланган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди.

1 Февраль

Пойтахтнинг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Кўпроқ янгилик
Top