Олимлар ўз ишланмаларида бўёқлар ва кислота датчикларидан фойдаланишган. Улар сув, электрод ва ёруғлик диодлари билан жиҳозланган қурилмага зарур маълумотни узата олишган. Электрод ва сув лимонаднинг нордон таъмини, ёруғлик диодлари эса рангини ҳосил қилган.

"Клонлаштирилган" лимонадни татиб кўрганлар у етарлича нордон эмаслигини, бироқ ҳақиқий лимонад таъмига анча яқин бўлганини қайд қилишган. Олимлар келажакда лимонад ҳидини узатишга имкон берувчи усулни яратишмоқчи.