Петиция муаллифларининг таъкидлашича, у «доимий равишда вазиятни беқарорлаштиришга ҳаракат қилган ва Қўшма Штатлар ҳамда унинг фуқаролари манфаатларига зид иш олиб борган».

Шунингдек, Соросни бутун Демократик партия ва АҚШ федерал ҳукуматининг катта қисмига носоғлом ва асоссиз таъсир кўрсатишни кучайтириб боришда айблашмоқда.

Оқ уй петиция борасида ҳозирча изоҳ бермади.

Аввалроқ Жорж Сорос террорчи сифатида тан олиниши мумкин экани хабар қилинганди.