Аввалроқ Юлия Скрипаль шифохонадан чиқарилиши маълум қилинганди. “Мен Британия оммавий ахборот воситалари Юлиянинг шифохонадан чиққани ҳақида хабар бераётганини кўрдим, бирор нарсани билиш учун элчихонага ҳам, “Би-би-си”га ҳам қўнғироқ қилмоқдаман, бироқ ҳозирча ҳеч қаерда гўшакни кўтаришмаяпти”, деган Юлиянинг қариндоши Виктория Скрипаль.
Бундан ташқари, Россия Скрипалларнинг махфий кўчирилишини фуқароларни ўғирлаш сифатида баҳолашини маълум қилди.

