Бундан ташқари, Ўзбекистондаги KFC ресторанларида алкоголь сотилиши кўзда тутилмаган. Спиртли ичимликларни ўзи билан бирга олиб келиш ҳам мумкин эмас. 

Муассасаларнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Компания Тошкентдаги «Чилонзор» ва «Буюк Ипак йўли» метро бекатлари яқинида ҳамда Вестминстер университети қаршисида ресторан очишни режалаштирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Yum! Brands йил охирига қадар Тошкентда бир нечта KFC ресторанини очишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Компаниядан билдиришларича, KFC ресторанларининг Ўзбекистондаги фаолияти Yum! Brands халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ташкил этилади.