97 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Магомед Ибрагимов бронза медаль учун баҳсда япониялик Такеши Ямагучини мағлубиятга учратди.

Баҳснинг биринчи раунди Ўзбекистон вакилининг тўлиқ устунлигида ўтди - 6:0. Иккинчи раундда эса япониялик спортчи жиддий жароҳат олди ва баҳсни давом эттира олмади.

Натижада, Ибрагимовга техник ғалаба ёзилди ҳамда у Ўзбекистон ҳисобига яна битта бронза медаль олиб келди.

Бунгача 65 кг вазн тоифасидаги Сирожиддин Ҳасанов бронза, 74 кг вазн тоифасидаги Бекзод Абдураҳмонов олтин медаль олганди.