ИИВ ЙҲХББ томонидан маълум қилинишича, бунга кўп миқдорда қор ёғгани сабабдир.

“Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида кўп миқдорда қор ёғганлиги боис довон орқали транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, ИИВ Қамчиқ довонидаги вазият бўйича ҳайдовчиларни огоҳлантирганди. Унда Қамчиқ довонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати 16 даража совуқ экани айтилган.