Меҳмонлар, шунингдек, «Ҳазрати Имом» мажмуасидаги «Мўйи муборак» музейида бўлиб, «Ҳазрати Усмон мусҳафи»ни ҳам зиёрат қилишган.

«Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди. Тадбир сўнгида фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди», – дейилади фонд хабарида.
Маълум қилинишича, ушбу китоблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақсимоти билан масжид имомлари, мадрасаларнинг устоз ва талабаларига улашилади.
Аввалроқ, Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази томонидан Рамазон ойи муносабати билан хайрия сифатида Ўзбекистонга 50 тонна хурмо топширилган эди.
