Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Д.С. 1998 йилда турмуш ўртоғи З.Ҳ.нинг розилигини олмасдан, шартномага асосан, Самарқанд шаҳар, Лабиғор кўчаси, 1-йўлак 1-сонли уй-жойни С.Шохўжаевага сотган. Собиқ Сиёб туман судининг 1999 йилги қарори билан ушбу шартнома ҳақиқий эмас, деб топилиб, З.Ҳ. ва 3 нафар фарзандлари низоли уйга киритилган.

Фуқаро С.Шохўжаева суднинг юқоридаги қарорига шикоят қилиш муддати ўтганлиги сабабли вилоят прокуратураси томонидан Фуқаролик процессуал кодексининг 405-1-моддаси 1 ва 2-бандларидан келиб чиққан ҳолда, унга илтимоснома билан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилиши лозимлиги тушунтирилган. Бу ҳақда 2021 йил 28 май куни батафсил жавоб хати юборилган.