Ўзбекистон | 12:48 / 11.10.2025
865
2 min read

Ўзбекистондан Швецияга қонуний миграция йўлга қўйилади

Ўзбекистон делегацияси 5-7 октябр кунлари амалий ташриф билан Швецияда бўлди.

Фото: Дунё

Ташриф давомида Стокҳольм шаҳрида Швеция миграция вазири Йохан Форссел, савдо ва тараққиёт вазири Бинямин Доус, парламент раиси ўринбосари Юлия Кронлид, Миграция агентлиги ва полиция раҳбарияти ҳамда Швецияда истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида миграция соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистондан Швецияга қонуний миграцияни йўлга қўйиш, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмларини такомиллаштириш, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Парламент ва полиция вакиллари билан учрашувда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, миграция соҳасидаги қонунчилик базасини такомиллаштириш, миграция жараёнларини полиция назорати бўйича тажриба алмашиш, трансмиллий ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма механизмларни ишлаб чиқишга тайёр эканини билдирди ва икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида тизимли ва узоқ муддатли асосда амалий ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Ташриф давомида Швецияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, талабалар, ўқитувчилар ва тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.

Юртдошлар билан қонуний миграцияни ривожлантириш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш, тўғридан тўғри авиақатновларни ташкил этиш, Швеция олий ўқув юртларида амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш, кейинчалик битирувчиларни Швецияда ҳам, ўз ватанларида ҳам ишга жойлаштиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Консуллик хизматларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон фуқароларининг қабул қилувчи давлатдаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Давра суҳбати доирасида маданий тадбирлар ҳам ўтказилди.

Отабек Матназаров
Prepared by Отабек Матназаров
Follow Kun.uz news on Google News
+ Subscribe

Related News