Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланиб келган яширин цехлар аниқланди
Тошкент вилоятида табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабарига кўра, Зангиота туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида якка тартибдаги тадбиркор К.К. ўз уйида фуқаро Қ.Л. билан ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида уланиб, 141,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ж “Б.” МФЙ ҳудудидаги уйида яширин цех ташкил қилиб, ўғирлик йўли билан табиий газ тармоғига уланиб олиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган чипс маҳсулотларини ишлаб чиқараётгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:54 / 06.04.2026
Чегарадан кўп миқдордаги гиёҳванд моддалар олиб кирилишига чек қўйилди
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
18:53 / 11.03.2026