Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади
Портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади.

Фото: nampravda.uz
«Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжат билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги фаолиятни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- жамиятда диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни янада мустаҳкамлашга оид илғор механизмларни жорий этиш;
- илм-фан ва жаҳон цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларнинг инсонпарварлик, эзгулик, тинчлик ва бағрикенглик каби умуминсоний ва олийжаноб ғояларга асосланган диний-фалсафий меросини чуқур ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш;
- диний-маърифий соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш орқали замон талабларига мос мутахассисларни етиштириш;
- аҳоли орасида бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат руҳини кучайтириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган долзарб илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш;
- диний-маърифий соҳадаги халқаро ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш.
Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш, Ҳаж ва Умра зиёратларига бориши билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш жараёнида ортиқча бюрократик тартиботларни бартараф этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита ва Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 1 сентябрга қадар Ҳаж ва Умра ягона порталини ҳамда унинг мобил иловасини ишлаб чиқади.
Белгиланишича:
- портал Ҳаж тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда Умра тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантириладиган тизим ҳисобланади;
- порталда Ҳаж ва Умра фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади;
- вазирлик ва идоралар Қўмита сўровига кўра ўзининг ахборот тизимлари порталга интеграция қилинишини таъминлайди;
- Дин ишлари бўйича қўмита портал фаолиятини молиялаштиришга, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, алоқадор давлат ва нодавлат ташкилотлар учун фойдаланиш имкониятини яратишга масъул давлат органи ҳисобланади;
- Қўмита Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензиясига эга юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Порталдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фуқароларни ноқонуний йўллар билан АҚШга юбормоқчи бўлганлар ушланди
Жамият | 09:36
-
Россиянинг Одессага зарбаси: камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди
Жаҳон | 09:14
-
Тошкентда Lixiang ва Cobalt тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳатланди
Жамият | 09:07
-
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
Жаҳон | 09:01
Мавзуга оид

11:20 / 30.04.2025
«10 йилгача депорт ва 26 минг доллар жарима» – Саудия ҳукумати ноқонуний Ҳаж учун жазо чораларини эълон қилди

16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди

07:32 / 25.04.2025
Саудияда оч ва бошпанасиз қолган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди

12:47 / 24.04.2025