Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
Украина ва АҚШ ўртасида «тарихий» иқтисодий келишув имзолангани ҳақида ҳужжатни имзолаган АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.
АҚШ ва Украина ўртасидаги узоқ давом этган музокаралардан сўнг уч йилдан кўпроқ вақт олдин Россиянинг агрессив ҳарбий босқинига учраган мамлакатни қайта тиклаш учун сармоя фонди яратишга қарор қилди. Тегишли иқтисодий келишув Марказий Европа вақти билан 1 май, пайшанбага ўтар кечаси икки давлат ҳукуматлари томонидан имзоланди. Ҳужжатни АҚШ молия вазири Скотт Бессент ва Украина бош вазирининг биринчи ўринбосари, мамлакат иқтисодиёт вазири Юлия Свйриденко имзолади.
«Мустаҳкам тинчликни таъминлаш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатларимиз туфайли бугун мен Қўшма Штатлар ва Украина ўртасида Украинанинг иқтисодий тикланишини тезлаштиришга кўмаклашувчи АҚШ-Украина инвестиция жамғармасини ташкил этувчи тарихий Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганини эълон қилишдан мамнунман», — деб ёзади Бессент ижтимоий тармоқда.
Тегишли пресс-релиз АҚШ Молия вазирлиги сайтида эълон қилинди. «Америка Қўшма Штатлари ҳам, Украина ҳукумати ҳам Украина ва Америка халқи учун тарихий иқтисодий ҳамкорликнинг тез амалга ошишини интиқлик билан кутмоқда», дейилади хабарда. Битим матнининг ўзи ҳали эълон қилинмаган.
Мавзуга оид
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
20:01 / 02.06.2026
Киев ва Днипрога зарба. Қурбонлар сони ошмоқда
08:54 / 26.05.2026
Лавров: Россия Киевга “тизимли зарбалар”ни бошлайди
20:32 / 25.05.2026