Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди
Лицензияга эга бўлмасдан, Умра ҳақида реклама жойлаштирилган туроператорларга чора кўрилди.
Туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид рекламаларни ноқонуний жойлаштирганлик ҳолатлари аниқланди, деб хабар берди Рақобат қўмитаси.
Жумладан, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида «Mirabelle travel», «Ketdik Tour», «Ayattour», «Tavakkalna Travel» туроператорлари томонидан лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда рекламалар жойлаштирилган. Бу билан «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган ва уларга молиявий жарималар қўлланган.
Шунингдек, Наманган ва Фарғона вилоятларида «Jat Travel» Instagram саҳифаси, «Farg'ona Umra», «Saudiyaga Sayohat», «Aziz Turizm» ва «Sardor Turizm» телеграм каналлари админлари томонидан берилган рекламаларда ҳам қонунчилик талаблари бузилган, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шу билан бирга, лицензияга эга бўлмасдан реклама материаллари тарқатаётган ахборот ресурсларини юритувчи 12 нафар шахсга нисбатан Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига сўров юборилган.
Қайд қилинишича, ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тегишли чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026