Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ Амир Темур ўгитларини ёдга солади
9 апрель куни Ўзбекистонда буюк давлат арбоби ва соҳибқирон Амир Темурнинг 682 йиллиги кенг нишонланди. Юртимизнинг турли шаҳарларида Амир Темур ҳайкаллари пойига гуллар қўйилди. Соҳибқирон дунёга келган Хўжа Илғор қишлоғига ҳам кўплаб меҳмонлар ташриф буюришди ва бу ерда унинг болалик йилларидан то ҳукмронлик давригача бўлган воқеалар саҳна кўринишлари шаклида тақдим этилди.
KUN.UZ қутлуғ сана муносабати билан Амир Темурнинг халқ орасида кенг тарқалган ўгитлари билан бўлишишга қарор қилди:
- Куч — адолатдадир.
- Курашиб эришилмаган ғалаба ғалаба эмас.
- Чораси йўқ ишга киришма, чунки ундан қутулиб бўлмайди.
- Қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг.
- Бир таёқни синдириш мумкин, кўп таёқни буколмайсан ҳам.
- Оғзингга қон тўлса ҳам, душман олдида тупурма.
- Қиличим ўткир бўлса-да, ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.
- Бошсиз мамлакат жонсиз танага ўхшайди, бежон таннинг аҳволи вайроналикка яқиндир.
- Шижоатли кишиларни дўст тут, чунки Аллоҳ жасур кишиларни ардоқлайди.
- Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. ***
- Уламо билан суҳбатда бўл ва пок ниятли, тоза қалбли кишиларга талпин. Буларнинг ҳимматларидан улуш тиланиб, муборак нафаслари билан дуо-фотиҳа беришларини илтимос қил.
- Бир кун келадики, золим ўз бармоқларини тишлайди.
- Ваҳима— душманнинг йўлдоши.
- Қилич ўткир бўлса-да ўз сопини кесмагай.
- Кечира олишлик— мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади.
- Яхши одам юрт тузар, ёмон одам юрт бузар.
Мавзуга оид
11:22 / 24.03.2026
Ўмонда Темурийлар изи топилди: сарой ва масжидларда Самарқанд услуби
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
14:12 / 26.02.2026