Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда Амир Темур мақбарасига оид мармар плита парчаси сақланаётгани маълум бўлди
Бош консулхона ташаббуси билан Екатеринбург шаҳрида жойлашган Свердловск вилояти ўлкашунослик музейида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Фото: “Дунё” АА
Тадбир Ўзбекистон президентининг 2026 йил 5 февралдаги “Буюк давлат арбоби ва саркарда, илм-фан ва маданият ва санъат ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Учрашув давомида музейда сақланаётган тарихий экспонатлар, жумладан, Амир Темур даврига оид илмий асарлар ва моддий ашёлар кўздан кечирилди. Музей маъмурияти маълумотига кўра, айни пайтда ушбу масканда Амир Темур мақбарасидан олинган мармар плита парчаси ҳам сақланмоқда.
Аниқланишича, мазкур мармар плита парчаси Россия империясининг Туркистон ўлкасига юриши даврида (1868–1878 йиллар) генерал-лейтенант Александр Баранов томонидан Уралга олиб келинган. Маълумотларга кўра, ўша даврда Самарқанд шаҳридаги Темурийлар мақбарасига зарар етказилиб, мармар плитанинг бир қисми олиб кетилган. Кейинчалик ушбу экспонат 1887 йилдаги Урал–Сибир кўргазмасига тақдим этилган ва Свердловск вилояти ўлкашунослик музейига ҳадя қилинган.
Ҳозирги кунда мазкур тарихий артефакт Свердловск вилояти ўлкашунослик музейида сақланиб келинмоқда.
Мавзуга оид
13:47 / 06.02.2026
Апрел ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинди
14:07 / 27.12.2025
Екатеринбургда ташлаб кетилган ўзбекистонлик чақалоқ ватанга қайтарилди
08:18 / 19.09.2025
Екатеринбургда мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
07:53 / 11.09.2025