COVAX дастури доирасидаги вакциналар март ойи ўрталарида етиб келади - штаб
Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистонда аҳолини эмлаш жараёнларининг амалга оширилиши кечикиши билан боғлиқ ҳолатларга изоҳ берди.
«Юртимизда аҳолининг 20 фоизини эмлаш учун вакциналар 2021 йилнинг бошида буюртма берилган. COVAX дастури бўйича Ўзбекистон ҳам вакцина билан таъминланади.
Лекин вакцина ишлаб чиқарувчи давлатлар эмланувчи аҳоли кўплиги учун барча эҳтиёжларни тўлиқ қамраб олиши қийин бўляпти. Аввало кам таъминланган давлатларга вакцина етказиб берилмоқда. Босқичма-босқич ўртача ривожланган давлатларга қараб таъминлаб келинмоқда.
Республикамизга ҳам март ойи ўрталарида COVAX’га аъзо давлатлар сингари вакцина етиб келади», деди Ботир Қурбонов.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳаммуаллиф ҳисобланган ZF-UZ-VAС 2001 вакцинасини ишлаб чиқариш бошланган. Бу вакцина билан эмлаш ҳам март ойида амалга оширилади.
Таъкидланишича, жорий йилда 4 миллион нафардан ортиқ аҳоли COVID-19’га қарши ҳеч қандай тўловсиз эмланади.
Аввалроқ COVAX томонидан 2020 йил ёзигача 142 мамлакатга қарийб 240 млн доза вакцина тарқатилиши ва етказиб бериш муддати турли омиллар, жумладан, мувофиқлаштирувчи органларнинг талаблари, тасдиқланган миллий эмлаш режаларига боғлиқлиги хабар берилган эди.
Мавзуга оид
17:11 / 30.09.2021
Коронавирусдан даволанаётганлар сайловда қандай иштирок этиши мумкин?
19:56 / 14.09.2021
“Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси қаерда олинган бўлса, кейинги дозалар ҳам айнан ўша ерда олиниши шарт деган кўрсатма йўқ” – Ботир Қурбонов
09:49 / 25.06.2021
«Қора моғор» ўзбекистонликларга хавф солмаяпти – Ботир Қурбонов
15:17 / 24.06.2021