Kun.uz мухбири хабар беришича, Ботир Қурбонов Тошкент вилоятидаги Зангиота махсус шифохонасида беморлар сонининг ошиши айрим хорижий манбалар томонидан республикага “ҳиндча” штамм кириб келгани билан боғланаётганини айтиб, бу маълумотларнинг асоссиз эканини маълум қилди.

“Ҳиндча” штамм Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида аниқланган. Аммо бу штамм аниқланган фуқаро ва унинг қайси давлатдан кириб келгани ҳақидаги барча маълумотлар ҳали очиқланмади. Шу кеча-кундузда бу ҳақда тўлиқ маълумот берилади. Бу штаммнинг кириб келишидан жуда қўрқувга тушиш шарт эмас. Лекин бу штамм нисбатан тез юқувчанлиги ва оғир кечиши билан бошқаларидан ажралиб туради”, деди СЭС бошлиғи ўринбосари. 

Унинг таъкидлашича, ушбу штамм ҳозиргача дунёнинг 80та давлатида аниқланган бўлиб, Ўзбекистонда ҳам шу пайтга қадар бу давлатлар билан алоқалар мавжуд эди. Бу давлатларда ҳозирги кунда “қора моғор” касаллиги ҳам катта хавф солиб турибди.

“Қора моғор” бошқа турдаги касаллик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг нафас олиш аппаратлари ёки бошқа даволаш воситаларининг зарарсизлантирилмасдан фойдаланилиши оқибатида келиб чиқади. Ўзбекистонда эса бундай жиҳозларнинг аксарияти бир марта ишлатишга мўлжалланган ва бу захира 3 ойга етади”, дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.