Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ҳисобидан даволанадиган орфан касалликлари рўйхати кенгайтирилади
Дастурни амалга ошириш учун 2026-2030 йилларда 961 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 ноябрь куни орфан касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдамни яхшилаш, фармацевтика соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси ҳамда янги лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Қайд қилинишича, бугунги кунда 5 турдаги орфан ва ирсий-генетик касалликларга чалинган жами 2174 нафар бола давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул диагностика, дори воситалари ва махсус шифобахш озиқ-овқат билан таъминланмоқда.
Тақдимотда кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тўғрисида ахборот берилди. Унга кўра, даволаниши давлат ҳисобидан қамраб олинадиган касалликларнинг сони 5 тадан 10 тага кенгайтирилади, ёш чегараси 18 дан 21 га узайтирилади.
Дастурни амалга ошириш учун 2026-2030 йилларда жами 961 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. Давлат раҳбари тегишли қарорни имзолаб, дастурни тасдиқлади.


Мавзуга оид
11:45 / 24.02.2026
Ҳар пайшанба — вазирлик ва ҳокимликларда «Ёшлар куни» бўлади
11:08 / 24.02.2026
«22 миллиондан зиёд ёшлар тимсолида катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз» – президент
08:44 / 24.02.2026
Тошкентда 5 та нимстанция қурилади ва тармоқлар модернизация қилинади
08:22 / 24.02.2026