Жаҳон | 18:06 / 24.04.2018
13191
1 дақиқада ўқилади

Россия КҚТТда Британиядан Скрипаль иши бўйича жавобларни олди

Фото: opcw.org

Россиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги доимий ваколатхонаси Британия томони Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши иши бўйича саволларга жавоб тақдим этганини хабар берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилмоқда.

«Кеча кечқурун доимий ваколатхона Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот Техник котибияти орқали Британия томонидан жавобларни олди. Айни дамда биз олинган материалларни ўрганмоқдамиз», - дея айтиб ўтди миссия вакили.

Ваколатхонадагилар жавоблар ҳақида батафсил маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ фақат Россия Скрипални заҳарлашдан манфаатдор бўлгани ҳақида маълум қилганди

 

Мавзуга оид