Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет тилидан касбий имтиҳон натижалари эълон қилинди
2022 йил 23-24-25-26 июль кунлари 6 та олий таълим муассасаси тегишли таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ўтказилган чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари эълон қилинди.
Фото: ДТМ
Давлат тест маркази хабарига кўра, имтиҳон натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар шахсий кабинетидан (абитуриент қайд варақаси юқори қисмида) ўз натижаларини билиши мумкин.
Бунда, абитуриент ҳар бир бўлим бўйича тўплаган баллари, жами балл, 120 баллга нисбатан фоиз кўрсаткичи ва олий таълим муассасаларига киришда чет тили фанидан бериладиган балл акс этган.
Ўз натижасидан норози бўлган абитуриентлар 2022 йил 4-6 август кунлари my.dtm.uz сайти орқали апелляция шикояти бериши мумкин.
Апелляция шикояти апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва талабгор апелляция комиссияси қарори тўғрисида my.dtm.uz сайти орқали хабардор қилинади.
Белгиланган муддатдан сўнг апелляция шикоятлари қабул қилинмайди ва апелляция шикоятлари қайта кўриб чиқилмайди.
Мавзуга оид
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025
Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?
19:28 / 24.09.2025
Мактаб ўқитувчиларидан B2 тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилди
12:42 / 16.09.2025