Жамият | 16:51 / 02.04.2025
22596
4 дақиқада ўқилади

Навоийда 10-синф ўқувчиси талабаликни нақд қилди. У 11-синфни ўқимаса бўладими?

Навбаҳор туманида мактабнинг 10-синф ўқувчиси 4 та фандан миллий сертификатни қўлга киритиб, давлат имтиҳонларидан олиш мумкин бўлган 189 баллни тўплади. Бу орқали у муддатидан олдин талаба бўлган. Ўқувчи энди мактабнинг 11-синфини ўқимасдан аттестат олиши ва ўқишни олийгоҳда давом эттириши мумкинми?

Фото: Kun.uz

Навбаҳор туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ўктамжон Самандаров бир неча фандан миллий сертификатни қўлга киритди. Бу унга олийгоҳга кириш учун максимал баллни тақдим этади. Бу ҳақда Kun.uz’га Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўктамжон Самандаров чет тили, тарих, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан турли даражадаги миллий сертификатларга эга чиққан. Бу орқали у 10-синфдаёқ талабаликни нақд қилган.

Ўктамжон Самандаров миллий сертификатларнинг барчасини жорий ўқув йилида қўлга киритган. Унинг тарих фанидан миллий сертификати B+, тарих фанидан миллий сертификати А ҳамда ўзбек тили ва адабиёти фанидан миллий сертификати B даражага эга.

Бошқарма маълумотига кўра, вилоятда ўнга яқин мактаб ўқувчилари миллий сертификатлар орқали 189 балл тўплаб, муддатидан олдин талаба бўлишни уддалашган. Улар сафида Навбаҳор туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Аслиддин Абдурашидов, Кармана туманидаги 9-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Насриддинов, Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Эъзоза Эркинова ҳамда 12-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Малика Норқулова бор.

 

Ўктамжон Самандаров 11-синфни ўқимаса бўладими?

 

Ўктамжон Самандаров ҳали 10-синф ўқувчиси, аммо у талабаликни нақд қилди. Сабаби, у қўлга киритган миллий сертификатлар 3 йиллик муддатда амал қилади. Яъни Ўктамжон Самандаров 11-синфни тугатгандан сўнг ушбу миллий сертификатлар орқали ОТМга қабул қилинади. Шундай экан, у 1 йил вақтини ўтказмасдан 10-синфда аттестат олиши ва ўқишни талаба сифатида олийгоҳда давом этириши мумкинми?

Дунёнинг кўплаб давлатларида тезлаштирилган таълим дастурлари мавжуд. Бу орқали ақлий салоҳияти ва билим даражаси юқори бўлган ўқувчилар кичик ёшда ҳам талабага айланиши мумкин. Бироқ Ўзбекистонда бу имконсиз: белгиланган тартиб бўйича ўқувчи мактабни тўлиқ ўқиши керак.

“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига асосан оилада таълим олган ва мустақил таълим олган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш давлат таълим муассасаларининг тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ экстернат тартибида амалга оширилади.

Қонуннинг 21-моддасига кўра эса экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган. Унга кўра, экстернат тартибидаги имтиҳонлар орқали умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти доирасида мустақил ўзлаштирган экстернлар якуний давлат аттестациясидан ўтказилади.

Экстернат тартибида имтиҳонларда қуйидаги шахслар қатнашиши мумкин:

  • умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 9-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, таянч ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 16 ёшга тўладиган ва ундан катта ёшдаги фуқаролар;
  • умумий ўрта таълим ҳажмидаги ўқув дастурларини умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти асосида 11-синф доирасида мустақил ўзлаштирган, умумий ўрта таълим олмаган, тегишли йилда 18 ёшга тўладиган ҳамда ундан катта ёшдаги фуқаролар.

Белгиланган тартиб бўйича у ёки бу шаклда муддатидан олдин мактабни тугатиш имконсиз. Демак, 10-синфда талаба бўлган Ўктамжон Самандаров ҳам яна бир йил мактабда ўқийди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери