Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
Гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари бошчилик қилган. Ўтказилган тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Фото: ДХХ
Навоийда ноқонуний олтин қазувчилар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан давлат захирасидаги ерларда ноқонуний олтин қазиб олиш ва уни кимёвий қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган. Унда ноқонуний олтин савдосига ихтисослашган уюшган гуруҳ хорижий давлат фуқароларини жалб қилган ҳолда солиқ, геология, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қатор қонунчилик талабларига зид равишда фаолият юритиб келгани аниқланган.
Гуруҳга Кармана туманидаги спорт соҳасига ихтисослашган МЧЖ раҳбари бошчилик қилган.


Ўтказилган тадбирда қонунбузарлардан 17,2 кг олтин ва кумуш қоришмаси, 20 кг ярим тайёр олтин маҳсулоти, таркибида олтин зарралари бўлган 250 кг бойитилган кўмир ҳамда 280 тоннадан ортиқ қум ва рудалар, 230 литр махсус кимёвий воситалар, олтинни ажратиб олишга мўлжалланган лаборатория ва жиҳозлари, махсус идишлар, газбаллонлар ҳамда бошқа асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Уюшган гуруҳ томонидан олтинни ажратиб олиш учун сунъий яратилган 4 та ҳовуз кимёвий воситалар билан тўлдирилиб, 1 гектар ер саноат ишлаб чиқариш майдонига айлантирилган.
Ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
13:16 / 22.01.2026
Тошкентда “закладка” билан боғлиқ ҳолат: катта миқдорда гиёҳванд моддалар мусодара қилинди
11:39 / 22.01.2026
Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди
18:16 / 21.01.2026