Вилоятларга 900 та автобус, тирбандлик учун “Ақлли бошқарув” ва метрога янги поездлар – жамоат транспортида нималар ўзгаради?
2024 йилги давлат дастурига кўра, Тошкент метрополитени учун 11 та поезд харид қилинади. Йил давомида “Ўзбекистон темирйўллари” учун 30 та замонавий йўловчи вагон ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz
2024 йилги давлат дастурида жамоат транспорти соҳасида қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда. Уларнинг аксарияти йил давомида амалга ошириб борилади.
Дастурга кўра, ҳудудларда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш мақсадида 2024 йил март ойидан Андижон, Самарқанд, Наманган, Қарши ва Урганч шаҳарларида, 2024 йил декабрдан эса Нукус, Бухоро, Жиззах, Навоий, Термиз, Гулистон, Фарғона, Нурафшон, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида мунтазам автобус йўналишлари босқичма-босқич брутто-шартнома тизимига ўтказилади. Шунингдек, йил давомида график бўйича Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари жамоат транспорти учун жами 900 та табиий газда ишлайдиган автобус харид қилиниб, йўналишларга бириктирилади.
Дастурда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича алоҳида банд келтирилган. Унда қайд этилишича, 2024 йил март ойидан пойтахтда жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизими жорий этилади. Автобуслар ҳаракати устуворлигини ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида узунлиги 29 км бўлган 8 та асосий транспорт коридорида (83 та чорраҳа ва 41 та пиёдалар ўтиш жойи) реконструкция ишлари бажарилади.
Йил давомида шаҳар атрофи ҳудудлари, жумладан, Назарбек ҳудудидан “Чорсу” ва “Пахтакор” метро бекатигача ҳамда Уч қаҳрамон ҳудудидан Юнусобод деҳқон бозори ва Шаҳристон метро бекатигача алоҳида экспресс автобус йўналишлари ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент метрополитени учун 11 та янги метро поезди (44 та метро вагони) харид қилинади.
Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олиш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ақлли бошқарув” тизимини жорий этиш орқали қуйидагилар назарда тутилмоқда:
– транспорт оқимини таҳлил қилган ҳолда айрим кўчаларда бир томонлама ҳаракатни ташкил этиш;
– олий таълим муассасаларида ўқиш вақтларини мақбуллаштириш ҳисобига тиғиз вақтларда транспортга бўлган юкламани камайтириш;
– тиғиз вақтларда катта ҳажмли ва оғир вазнли юк автомобиллари ҳаракатланишини чеклаш ёки тартибга солиш;
– транспорт оқими юқори бўлган чорраҳаларда светофорлар фазаларини қайта кўриб чиқиш;
– 255 та чорраҳа ва кесишмаларни мувофиқлаштирилган светофор бошқаруви – “ақлли светофорлар” тизимига ўтказиш;
– камида 10 та кўчада йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш;
– шаҳарга кирувчи асосий автомобил йўлларида вазн ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ташкил этиш.
Давлат дастурида темирйўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда электрлаштирилган темирйўллар улушини ошириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланган. Унга кўра, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 30 та янги замонавий вагон ишлаб чиқарилади. Йил давомида Оқкўприк темирйўл станциясининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида қўшимча темирйўлларини қуриш, электрлаштирилган юқори тезликдаги Навоий-Бухоро темир йўл линиясининг 91,2 кмдан иборат бўлган иккинчи йўлини қуриш лойиҳасини якунлаш ҳам кўзда тутилмоқда.
Автомобил йўллари ҳолатини яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 2,7 минг кмдан зиёд умумий фойдаланишдаги йўллар, ҳудудларда 10 минг кмдан ортиқ шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари таъмирланади. Шунингдек, йил давомида республика ҳудудидаги ҳолати таъмирталаб бўлган 110 дона кўприк тикланади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Лавров Путиннинг янги «амбицияли» режаларини маълум қилди
Жаҳон | 15:09
-
Вашингтон Пекинга 245 фоиз бож солишини ваъда қилмоқда
Жаҳон | 15:08
-
Британия Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин
Ўзбекистон | 15:06
-
Индонезия мамлакатда Россия ҳарбий базаси бўлишини рад этди
Жаҳон | 15:01
Мавзуга оид

08:56 / 02.04.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати ўзгаради

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

09:10 / 23.03.2025
Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

23:41 / 20.03.2025