Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан 2025 йил 9 июл куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида Тошкент вилоятининг ёндош ҳудудларини пойтахт билан боғлаш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан 2025 йил 15 ноябрдан бошлаб янги 194-сонли автобус йўналиши ишга туширилади.
Йўналиш: Тошкент шаҳри, Жанубий вокзал — Тошкент вилояти, Ниёзбоши маҳалласи.
Ушбу йўналишда замонавий Mercedes-Benz LF автобуслари хизмат кўрсатади.
Ҳаракат вақти: иш кунлари: 05:30 – 23:10 (11 та автобус), шанба: 05:30 – 22:25 (10 та автобус), якшанба: 06:07 – 22:02 (9 та автобус).
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасига кўра, янги йўналиш аҳоли учун қулай жамоат транспорти имкониятларини кенгайтириш, шахсий автотранспортдан фойдаланиш заруратини қисман камайтириш ҳамда пойтахтга кундалик қатновларни анча енгиллаштиришга хизмат қилади.






