Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилмоқда
Фото: KUN.UZ
Агентлик ходимларининг мансаб маоши эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб, ўртача 10 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади.
Яқинда ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги малакали кадрларни ишга таклиф қилмоқда.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлардан http://anticorruption.uz/konkurs/ веб-сайти орқали онлайн ариза тўлдиришлари ва ҳужжатларни электрон юборишлари сўралади.
Шунингдек, ушбу сайтда танлов ўтказиш тартиби, муддати, вакансиялар, номзодларга қўйиладиган талаблар, ҳужжат шакллари ва бошқа қўшимча маълумотлар жойлаштирилган.
Саралаш жараёни қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1. Ҳужжатлар қабули;
2. Аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
3. Тест синовларини ўтказиш;
4. Психологик тест ва психофизиологик кўрикдан ўтказиш (алоҳида ҳолларда полиграфологик ўрганиш ҳам ўтказилиши мумкин);
5. Индивидуал суҳбат.
Агентлик ходимларининг мансаб маоши эгаллаган лавозимидан келиб чиқиб, ўртача 10 млн сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади.
Ҳужжатлар 2020 йил 3 августга қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун: t.me/antikoruz_bot
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнида Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Агентлик коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишдир.
Мавзуга оид
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
10:20 / 13.11.2025
“Энергоатом”даги коррупция можароси — Киев учун синов
08:33 / 13.11.2025
Украинада коррупция можароси: “Энергоатом”да истеъфолар
19:38 / 30.09.2025