Ўзбекистон | 16:04 / 16.09.2021
17221
1 дақиқада ўқилади

ЙҲХ ходимларининг янги намунадаги кийим-бошлари тасдиқланди

Ички ишлар вазирининг 2021 йил 13 сентябрдаги 335-сон буйруғига асосан ИИВнинг айрим буйруқларига ўзгартиришлар киритилди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги ЙҲХ ходимлари томонидан алоҳида фарқловчи кўкрак ва қўл белгиларини янги намунадаги формали кийим-бошига тақиш қоидалари белгилаб қўйилди.

Шунингдек, буйруқ билан ИИВ тизимидаги оркестрлар ҳамда намунавий ашула ва рақс ансамблининг шахсий таркибини инвентар кийим-кечак мулклари билан таъминлаш меъёрларига ҳам ўзгартиришлар киритилди.

Мавзуга оид