Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим муассасаларига кийим-бошга доир талабларни белгилаш ваколати ўтказилди
“Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатлари таълим муассасаларига ўтказилади: чет эл фуқаролари ўқишини хориждан давлат ОТМларига кўчириш; қабул комиссиялари таркиби, имтиҳон фанларини тасдиқлаш; амалиёт ўташни тасдиқлаш; кийим-бошга доир талабларни белгилаш.
2022/2023 ўқув йилидан молиявий мустақил давлат ОТМларига қуйидаги ваколатлар берилди:
- академик мустақиллик соҳасида: ўқув режалари, дастурлари, малака талабларини тасдиқлаш, таълим шаклини белгилаш; ўқиш давомийлиги муддатини белгилаш; докторантура контракти миқдорини белгилаш, ўз ҳисобидан грант ажратиб докторантурага квотага қўшимча қабул қилиш; докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш; магистратура учун сиртқи, масофавий ва кечки таълимни жорий этиш; академик мобилликни амалга ошириш; ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш; таълим сифатини ички назорат қилиш;
- ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида: тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш; муассаса тузилмасини тасдиқлаш ва штатини белгилаш; янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдагиларини тугатиш; ишга қабул қилиш, озод этиш ва ротациясига оид тартибни белгилаш; масофавий таълимни очиш.
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
12:17 / 22.06.2026
2025 йил ОТМни битирганларининг ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмни ташкил этди
21:33 / 21.06.2026