Ассанж Обама маъмурияти нимани исботлашга уринаётганига изоҳ берди
WikiLeaks халқаро ташкилоти асосчиси Жулиан Ассанж Fox News телеканалига берган интервьюсида Обама маъмуриятининг АҚШдаги сайлов жараёнларига гўёки россиялик хакерлар аралашганига диққатни қаратаётганига изоҳ берди.
"Улар шу каби баёнотлари билан яқинда Оқ уйга эгалик қиладиган Дональд Трамп қонуний сайланган президент ҳисобланмаслигини исботлашга уринишмоқда", - дейди Ассанж.
Шунингдек журналист WikiLeaks сўнгги бир неча ойда, сайловлар олдидан чоп этган Демокоратик партия ҳужжатлари россиялик хакерлардан олингани тўғрисидаги маълумотни рад этди.
"Бизнинг манбамиз - давлат эмас. Шу боис ҳамкорлик ҳақидаги саволга жавобим "йўқ", - дея таъкидлади Ассанж. У ҳужжатлар манбасини ошкор қилмади.
Ассанж WikiLeaks мақолалари Америкадаги президентлик сайловлари натижаларига таъсир кўрсатган ё кўрсатмаганлигига оид саволга аниқ жавоб бера олмади. У фақат Ҳиллари Клинтоннинг мағлубиятига унинг шахсий баёнотлари, шунингдек, сайлов штаби раҳбари Жон Подестой ва Демократик партия миллий қўмитаси раиси Дебби Вассерман-Шульц томонидан айтилган сўзлар сабаб бўлганини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди
09:50 / 24.09.2024
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024