Иқтисодиёт | 09:02 / 24.04.2024
3439
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қоляпти 

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қилмоқда – 3 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 2,8 млрд ҳамда 937,7 млн долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди: 

  • Туркия – 656,3 млн;
  • Корея – 544,1 млн;
  • Франция – 337,1 млн;
  • Германия – 268,1 млн;
  • Туркманистон – 235,2 млн;
  • Афғонистон – 224,8 млн;
  • Ҳиндистон – 213 млн.

Мавзуга оид