Бозорлардаги нархлар: Водийда 30 минг сўмдан ошган бодринг, қимматлаган тухум ва сут
Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги 3 январ кунги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.
Жами 18 турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланиб, ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги аксарият маҳсулотлар нархида кескин ўзгариш кўзга ташланмаяпти.
Олдинги ҳафтада нархи пасайиш томон юз тутган бодринг нархида янада ошиш кузатилди. Водий бозорларида бу сабзавотнинг энг сифатлиси килограмми 30 минг сўмдан қимматроққа сотилмоқда. Буни иссиқхоналарнинг газ тармоғидан узилгани ҳамда янги йил дастурхонига асосий салатлар учун бодринг ишлатилиши билан тушунтириш мумкин. Помидор нархларида эса аксинча, тушиш кузатилмоқда.
Бироз муддат аввал ошиб, сўнгра нархи пасайган тухум нархи яна кўтарилди. Бу ҳам тухум салатларга ва ширинликлар тайёрлашда ишлатилиши туфайли унга талаб ошгани билан изоҳланиши мумкин. Сут нархида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Айрим жойларда унинг литри 6 минг сўмга етган.
Шакар нархида ҳам сезиларли кўтарилиш рўй берган. Аксарият жойларда бу маҳсулот ўртача 8 минг сўмдан сотилмоқда. Қўқондаги бозорда 10 минг сўмлик нархларга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.
Мандариннинг каттаси килограмми 10-15 минг сўмдан сотилаётган бўлса, аксарият жойларда кичик ва данаксиз мандарин 45 минг сўмгача савдога чиқарилган.
Гўшт нархи ҳамон барқарор: жойларда мол гўшти 55-65 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
08:00 / 07.10.2024
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
17:25 / 24.08.2024
“Бир болага 500 мингдан 1 млнгача” – ўзбекистонликлар мактаб бозорига қандай тайёрланишяпти?
21:09 / 25.07.2024