Иқтисодиёт | 08:00 / 07.10.2024
10086
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди

E-аукцион платформасида пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биноси сотувга қўйилди. 

Фото: e-auksion.uz

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино бозори нотурар биносини ким ошди савдосига қўйди. Бино сотуви ҳақида E-аукцион платформасида эълон жойланди.

Харидор объект негизида ишлаб чиқилган лойиҳа концепцияси асосида «экобозор», савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар марказларни қуриши керак. Бинонинг умумий майдони 0,45 гектарга тенг.

Объект Вазирлар Маҳкамасининг июн ойидаги қарорига биноан сотувга чиқарилган. Лотнинг бошланғич нархи 28,03 млрд сўм. Аризалар 31 октябр куни соат 9:00 гача қабул қилинади ва натижалар ўша куни соат 10:00 да эълон қилинади.

Мавзуга оид