Ўзбекистон | 05:01 / 22.04.2021
30367
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура Тошкент туманидаги мактаб директори устидан очилган жиноят ишини назоратга олди

Kun.uz 21 апрел куни «Мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққан директорга жиноят иши очилди. Прокуратура айбсизлик презумпциясини бузди» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси шу куни билдириш чиқариб, мақолада кўрсатилган важлар ҳар томонлама ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Тошкент туманида очилган жиноят ишида тумандаги 26-мактаб директори 173 миллион сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Тошкент вилояти прокуратураси мазкур жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлангани ҳақидаги расмий хабарида гумондор 173 млн сўмни растрата қилганини таъкидлаган.

Директор Саида Ҳошимова Kun.uz'га мурожаат қилиб, бу ҳолатда прокуратура айбсизлик презумпциясини бузгани, жиноят иши айрим шахсларнинг ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун атайин уюштирилгани, тафтиш нохолис ўтказилгани ҳақида гапириб берганди.

Мавзуга оид