Ўзбекистон | 22:05 / 02.06.2026
5615
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари «Прагматик мулоқот – барқарор келажак сари йўл» шиори остида ўтадиган Петербург халқаро иқтисодий форумининг (ПМЭФ) ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Ўзбекистон етакчиси жаҳон иқтисодиётидаги вазият, Ўзбекистон – Россия иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади, шунингдек, мамлакатимизни ривожлантиришнинг бугунги устувор йўналишларига тўхталиб ўтади.

Ташриф дастурида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид