Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари пора олгани учун ўлимга ҳукм қилинди
Ҳукм ижроси икки йилдан кейинга тайинланди. Собиқ амалдор ўз айбини тан олиб, қилмишидан чуқур пушаймонлигини билдирди.
Хитойнинг марказий Ҳубэй вилоятидаги Ҳуанган шаҳри суди Хитой Халқ банки (Марказий банк) собиқ раис ўринбосари Фан Ифейни 386 миллион юан (қарийб 55 миллион доллар) миқдорида пора олгани учун икки йил кечиктириш билан ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Айбланувчи барча сиёсий ҳуқуқларидан умрбод маҳрум қилинади. 60 ёшли Фан Ифейнинг бутун шахсий мол-мулки мусодара этилади. Агар икки йилдан сўнг ўлим ҳукми умрбод қамоқ жазосига алмаштирилса, унинг иши бўйича, кейинчалик жазони енгиллаштириш ёки муддатидан олдин озод қилиш имконияти бўлмайди.
Суд Фан Ифейни “ўта оғир вазиятлар билан боғлиқ ва жиддий ижтимоий оқибатларга олиб келган жиноят содир этган” деб тан олди. Хусусан, Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари “халқ манфаатларига катта зарар етказган”. ОАВ хабар беришича, айбланувчи ўз айбини тан олиб, қилмишидан чуқур пушаймон бўлган, шунингдек, “ўзлаштирилган маблағларни фаол қайтаришга ҳаракат қилган”.
Фан 2022 йил охирида Хитой ҳукумати томонидан терговга тортилганди, 2023 йилда эса Коммунистик партиядан чиқарилди.
Сўнгги ойларда Хитойнинг коррупцияга қарши назорат идораси молия секторига нисбатан кенг кўламли қаттиқ чоралар кўра бошлади. Бу мамлакатнинг энг нуфузли шахсларини, жумладан, давлат мулкидаги Хитой банкининг собиқ раиси Лю Лянж ва Хитой ҳаёт суғуртаси компанияси собиқ бошқарувчиси Ван Бинни ҳам ўз домига тортди.
2023 йил март ойида лавозимидан кетган Лю 121 миллион юандан ортиқ пора олганликда айбдор деб топилди.
China Everbright Group собиқ раиси Танг Шуангнинг ҳам порахўрлик ва коррупцияда айбланди.
Мавзуга оид
21:44 / 22.12.2024
Хитойда дунёдаги энг катта сувости туннелининг қурилиши якунланди
17:13 / 20.12.2024
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишининг бошланиш санаси маълум бўлди
12:46 / 20.12.2024
Хитойда «Темирйўлкарго» юк операторининг ваколатхонаси очилди
19:37 / 19.12.2024