Ўзбекистон | 11:23 / 14.08.2024
6543
2 дақиқада ўқилади

Юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоезд харид қилинади

Ўзбекистонда Корея Эксимбанки иштирокида 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш лойиҳаси амалга оширилади.

Фото: Yonhap

“Корея Эксимбанки иштирокида “6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

  • “Ўзбекистон темирйўллари” AЖ ва унинг таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ лойиҳани ўз вақтида, сифатли амалга ошириш ҳамда Корея Эксимбанкининг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи органлар ҳисобланади;
  • “Ўзмиллийбанк” АЖ Корея Эксимбанки томонидан тақдим этиладиган қарзлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади;
  • Корея Эксимбанки томонидан ажратилган қарзларни қайтариш, шу жумладан устамалар, фоиз ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар “Ўзбекистон темирйўллари” AЖ таркибидаги “Темирйўлэкспресс” AЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирига ҳукумат номидан қарзларни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.

“Ўзмиллийбанк” АЖга Корея Эксимбанки қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилди.

Мавзуга оид