Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Таганрогдаги дронлар заводига ракета зарбаси йўллади
Россия эса Черниҳив ва Суми областлари бўйлаб дронлар ҳужуми уюштирган.
Фото: ASTRA
Россиянинг Ростов области Таганрог шаҳридаги «Атлант Аэро» заводи Украина қуролли кучлари ҳужумига учради, корхона ҳудудида ёнғин чиққан. Украина қуролли кучлари бош штаби 19 апрел тонгида берган маълумотга кўра, заводга «Нептун» ракетаси орқали зарба берилган. Маҳаллий расмийлар ҳужум оқибатида уч киши яраланганини хабар қилган.
Украина ҳарбий-денгиз кучлари «Атлант Аэро» заводини Россия ҳарбий-саноат комплексининг муҳим қисми деб атаган. Ушбу корхонада «Молния» типидаги зарбдор-разведкачи дронлар йиғилади, шунингдек «Орион» дронлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқилади.
Украина қуролли кучлари бош штаби қайд этишича, ушбу заводга зарба берилиши «душманнинг учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш қобилиятини пасайтиради ва Россиянинг Украина ҳудудидаги фуқаролик объектларига зарба бериш имкониятларини заифлаштиради».
Черниҳивда дронлар ҳужуми оқибатида бир ўсмир ҳалок бўлди
Россия қуролли кучлари 19 апрелга ўтар кечаси Черниҳивга дронлар билан кенг кўламли зарба берди.
Ҳудуд ҳарбий маъмурияти бошлиғи Вячеслав Чауснинг сўзларига кўра, саноат объекти, хусусий турар жой бинолари, лицей ва 2022 йилдан буён ишламай турган тиббиёт муассасаси ҳужумга учраган. Черниҳив шаҳри ҳарбий маъмурияти бошлиғи Дмитро Брижинскийнинг аниқлик киритишича, ёнғин натижасида учта турар жой биноси вайрон бўлган, бундан ташқари, маъмурий бинога зарар етган.
Ҳужум оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. Қутқарувчилар харобаларни тозалаш вақтида унинг жасадини топишган. Яна тўрт киши яраланган.
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарига кўра, 19 апрел куни тонгида Россия дронлари Херсонда ҳам автомобилга ҳужум қилган. Қутқарувчилар машина ичидан ҳайдовчининг жасадини чиқариб олишган. Яна икки киши яраланган.
Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига кўра, РФ қуролли кучлари тун бўйи ва тонгда Украина бўйлаб 236 та дрон учирган (шундан 150 га яқини зарбдор Shaheed дронларидир). 18 та нуқтада 32 та зарбдор дрон зарбаси қайд этилган.
Суми областининг Шостка шаҳри Россия дронлари ҳужумидан кейин
Francisco Richart / Anadolu / Getty Images
Мавзуга оид
10:34 / 19.04.2026
Украина дронлари Россия нефт саноатига ҳужумларни давом эттирмоқда
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
16:48 / 01.04.2026
Портлардаги ёнғинлар. Россия Украина ҳужумларидан қандай зарар кўрмоқда?
12:25 / 08.03.2026