18 апрелга ўтар кечаси Украина дронлари Россия нефт саноатининг тўртта объектига ҳужум қилди.
Шундан иккитаси Самара областида жойлашган – булар Новокуйбишевск ва Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводларидир. Astra нашри гувоҳлар томонидан эълон қилинган суратларни ўрганиш орқали «Роснефт»га тегишли бўлган Новокуйбишевск нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин юзага келганини хабар қилган. Украина дронлари бу корхонага 2025 йил кузида ҳам ҳужум қилганди. Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳам «Роснефт»га тегишли ҳисобланади ва у ҳам 2025 йил ноябр ва декабр ойларида украин дронлари нишонига айланганди.

Exilenova+

Exilenova+
Бундан ташқари, дронлардан бири Новокуйбишевскда қурилаётган уйга тушган. «Траекториясига кўра, дрон мўлжалда адашган ва корхона ёнидан ўтиб кетган», – дея ёзади гувоҳларнинг фото ва видеолари геолокациясини аниқлаган Astra нашри.
Самара области губернатори Вячеслав Федоришчев ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида регионга дронлар ҳужуми ҳақида хабар берган. Унинг ёзишича, дронлардан бири «Новокуйбишевскдаги туғруқхона яқинига қулаган». Губернаторнинг сўзларига кўра, бино деразалари тўкилиб кетган.



Федоришчев «Новокуйбишевск ва Сизрандаги саноат корхоналарига зарбалар келиб тушгани» ҳақида ҳам айтган, аммо айнан нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилинганига тўхталмаган. У ҳужумлар оқибатида жабрланганлар йўқлигини қўшимча қилган.


















