Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Робот пойгада инсон ўрнатган рекордни янгилади
Хитойнинг Honor смартфон ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқилган робот ярим марафонни (21 километр) 50 дақиқа-ю 26 сонияда югуриб ўтди. Робот ушбу масофада угандалик чопағон Жейкоб Киплимо томонидан март ойида ўрнатилган янги жаҳон рекордини етти дақиқага янгилади.
Шу билан бирга, маррага оз қолганида ғолиб андроид тўсиққа урилган ва унга ўрнидан кўтарилиш учун одамлар ёрдами керак бўлган.
Якшанба куни бўлиб ўтган иккинчи Хитой робототехника ярим марафонида юздан ортиқ ҳуманоид (одамсимон) роботлар иштирок этди. Улар билан бирга одамлар ҳам алоҳида йўлакларда югуришди.

Натижа ўтган йилги пойгадан қайд этилганига қараганда сезиларли даражада олдинга қадам бўлди, ўшанда ғолиб робот маррага 2 соат-у 40 дақиқа ва 42 сонияда етиб келган эди. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, ўтган йилги мусобақанинг барча иштирокчилари масофадан бошқарилган бўлса, бу сафар роботларнинг деярли 40 фоизи трассани автоном тарзда босиб ўтди.
Хитойдаги Global Times нашри маълумотига кўра, финиш чизиғини биринчи бўлиб Honor компаниясининг масофадан бошқарилган роботи 48 дақиқа-ю 19 сонияда кесиб ўтган.
Аммо ғалаба мусобақа қоидаларига мувофиқ тарзда автоном навигациядан фойдаланган бошқа роботга берилган.



Роботларнинг бири стартдаёқ йиқилган.

Ғолиб чиққан робот ҳам маррага оз қолганида тўсиққа урилиб кетган ва фақат одамлар ёрдами билан ўрнидан туриб, ҳаракатини давом эттирган.

Роботлар ҳаракатини бошқа робот бошқариб турган
Хитойдаги CCTV давлат телеканали хабарига кўра, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган роботлар ҳам Honor компанияси маҳсулоти бўлиб, автоном навигация орқали ҳаракатланган ушбу андроидлар пойгани мос равишда 51 ва 53 дақиқада якунлашган.
Пекиндаги асфалтланган ёнбағирлар ва боғлар бўйлаб ўтган 21 километр масофага югуришда юздан ортиқ жамоа иштирок этди – бу ўтган йилга нисбатан деярли беш баравар кўп.
CCTV маълумотига кўра, яна бир робот имо-ишоралар ва овоз ёрдамида иштирокчиларни йўналтириб, йўл ҳаракатини тартибга солувчи вазифасини бажарган.
Атлетлар каби
Honor компаниясининг синовлар бўйича муҳандиси Ду Сяоди ўз жамоаси қайд этилган натижалардан мамнун эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, конструкторлар энг яхши спортчиларнинг жисмоний тузилишини асос қилиб олишган: роботнинг оёқлари узун (тахминан 95 см), у асосан ўз кучи билан ишлаб чиқилган кучли суюқлик билан совитиш тизимига эга.
«Келгусида ушбу технологияларнинг айримлари бошқа соҳаларда қўлланиши мумкин. Масалан, конструкцияларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш ва суюқлик билан совитиш технологиялари келажакдаги саноат лойиҳаларида», – дейди Ду.
Ўтган йилги ғолиб – Пекин ҳуманоид робототехника инновацион маркази томонидан UBTech билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Tiangong Ultra модели – маррага 2 соат-у 40 дақиқадан ортиқроқ вақтда етиб келганди.
Ўшанда у ўзининг ҳуманоид рақибларидан анча ўзиб кетган, аммо одамдан икки баравар кўп вақт сарфлаган.
Counterpoint Research тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, Хитой бутун дунё бўйлаб ҳуманоид роботларни етказиб беришда етакчилик қилмоқда, 2025 йилда барча мамлакатларда фаолият юритган 16 000 та роботнинг 80 фоиздан ортиғи ушбу давлат ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисоботда айтилишича, Американинг етакчи етказиб берувчиси Tesla компаниясига дунёдаги ҳуманоид роботларнинг атиги 5 фоизи тўғри келади.
Хитойнинг ички бозор етакчилари AgiBot ва Unitree ўтган йили ҳар бири 5000 донадан ортиқ маҳсулот етказиб берди – бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичдир. Unitree ишлаб чиқариш қувватини йилига 75 000 та ҳуманоид роботга етказмоқчи.
«Роботларда IQ жуда паст»
Югурувчи робот чиройли кўринса-да, экспертларнинг таъкидлашича, марафонда намойиш этилган кўникмалар саноатда ҳуманоид роботларни кенг жорий этишга ёрдам бермайди, чунки бу ерда қўлларнинг чаққонлиги, атроф-муҳитни идрок этиш ва кичик такрорланувчи вазифалар доирасидан ташқаридаги қобилиятлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳозирги вақтда Unitree ҳуманоид моделлари асосан илмий-тадқиқот муассасалари, рақс томошалари ва хизмат кўрсатиш соҳасида интерактив гидлар сифатида қўлланади.
Гарчи баъзи роботлар ярим марафонда югура олса-да, ҳатто Хитойда ҳам, экспертлар фикрига кўра, уларни турмушда ёки саноатда кенг жорий этиш учун камида яна бир неча йил бор.
«Бизнинг моделларимиз оммалашмаётганининг сабаби шундаки, роботларнинг IQ даражаси жуда паст. Моделлар сифатсиз, уларнинг муваффақият кўрсаткичлари паст. Тўғрисини айтсам, бутун соҳанинг савияси ҳали жуда бошланғич босқичда... Ҳозир биз кўраётган нарсаларнинг кўпчилиги – иш ниқоби остидаги рақсдир», – дейди Yuanli Lingji стартапи асосчиси Тан Венбин март ойида Пекинда бўлиб ўтган технология форумида.
Таҳлилчилар фикрича, Хитой робототехника компаниялари ҳуманоидларга одамлар каби самарали ишлаш имконини берадиган сунъий интеллект дастурий таъминотини ишлаб чиқишда ҳали ҳам қийинчиликларга дуч келмоқда.
Мавзуга оид
21:32 / 21.04.2026
Хитойда собиқ амалдор Цзэнбин коррупция учун ўлимга ҳукм қилинди
17:59 / 20.04.2026
Социалистик лагердаги бўлиниш — икки дўст давлат, Хитой ва Ветнам нега урушганди?
16:46 / 13.04.2026
CNN: Хитой Эронга қурол-яроғ етказиб беришга тайёрланмоқда
18:04 / 12.04.2026