Ўзбекистон | 08:52 / 03.11.2021
3409
2 дақиқада ўқилади

Навоийда ёниб кетган масжид ўрнига янгиси қурилиб, фойдаланишга топширилди

Нурота туманининг Деҳибаланд қишлоғида жойлашган «Имом Ҳасан–Имом Ҳусайн» масжидида ёнғин келиб чиққан ҳамда Kun.uz хайрия акцияси ўтказган эди. 2021 йилнинг 2 ноябр куни қайта қуриб битказилган мазкур масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz'га туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Нурота тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Нурота тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Очилиш маросимида туман ҳокими Умарбек Халилов, вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишган. Таъкидланишича, масжидда бир вақтнинг ўзида 350 нафар намозхон ўз ибодатларини адо этиш имкони яратилган. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни электр энергияси тармоғида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан ҳамда масжидга зарар етганди. Унинг қайта қурилиши тўлиқ саховатпеша инсонларнинг хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Фото: Нурота тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Нурота тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид